Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фермердан гаров таъминоти асоссиз талаб қилинган – Бизнес вакил девони

Фермердан гаров таъминоти асоссиз талаб қилинган – Бизнес вакил девони

Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес вакил) девонига Бўка туманида рўйхатдан ўтган фермер хўжаликларидан бири имтиёзли кредит масаласидаги муаммо билан мурожаат қилди.

Мурожаатда фермер хўжалиги 2024 йил пахта ва ғалла ҳосили учун имтиёзли кредит ажратилишини сўраб тижорат банкларига қилган мурожаатини ҳал этишда амалий ёрдам сўраган.  

Аризани ўрганиш жараёнида, ҳақиқатдан ҳам фермер хўжалигидан асоссиз равишда гаров таъминоти талаб этилганлиги, фьючерс шартномлари асосида ажратиладиган имтиёзли кредит бўйича гаров  таъминоти талаб қилинмаслиги билдирилганда эса, ресурс маблағлари йўқлигини баҳона қилган ҳолда кредитни ажратиш пайсалга солиб келинаётганлиги аниқланди.

Бизнес вакил девони, тижорат банк масъуллари ва  фермер хўжалиги раҳбари билан ўтказилган мулоқот давомида фермер хўжалигига белгиланган тартибда 200 миллион сўмдан ортиқ кредит маблағларини ўтказиб бериш масаласи ижобий ҳал этилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг