Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги сел хавфидан огоҳлантирди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги  сел хавфидан огоҳлантирди

Фото:«Fvv.uz»

2019 йилнинг 27-30 март кунлари республиканинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий сайтида хабар қилинди. 

«Тоғ ва тоғолди ҳудудларида яшовчи аҳоли диққатига! Эҳтиёт чораларини кўришингизни, ҳамда авария ва бошқа нохуш ҳолатлар вужудга келганда, ФВВнинг 10-50 рақамига мурожаат этишингизни илтимос қиламиз» дейилади ФВВ хабарида.

Эслатиб ўтамиз ўтган 2018 йил давомида Чироқчи, Қумқўрғон, Косонсой, Жом ва бошқа ҳудудларда содир бўлган сел бирқанча талофот ва қурбонларга сабаб бўлган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг