Фарғонада «Яндекс» ҳайдовчиси билан жанжаллашган шахс жавобгарликка тортилди
Аввалроқ, Фарғонада «Яндекс» ҳайдовчиси ва мижоз йўл ўртасида жанжаллашгани ҳақида хабар берган эдик.
Фарғона вилояти ИИБнинг маълум қилишича, гумонланувчи шахс қўлга олинган.
«Кечирасизлар, қизишиб кетиб, бир-биримизни тушунмадик. Қонунни бузганимиз учун мана, жазосини олиб, жавоб бериб ўтирибмиз. Пушаймонман, ҳаммадан узр сўрайман, бошқа қайтарилмайди», — дейди у.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган, шунингдек, Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.
Мазкур ҳолатда ички ишлар органлари ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter