Фарғонада вояга етмаган болаларга ноқонуний диний таълим бераётган шахс ушланди
Фарғона вилояти Бувайда туманида 2022 йилнинг декабрь ойидан буён 6 нафар фуқарога ноқонуний диний таълим бериб келаётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, аслида Жов маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи С.Ҳ исмли фуқаро яшаш хонадонида жами 6 нафар шахсга ноқонуний диний таълим бериб келаётгани аниқланган. Энг ажабланарлиси, ундан дарс олаётганларнинг 5 нафари вояга етмаганлар бўлиб, турли туманлардан келиб таҳсил олаётганлиги маълум бўлди.
Ҳолат юзасидан ушбу фуқарога Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-моддаси билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тегишли суд органига юборилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter