Фарғонада уйида гиёҳванд моддалар сақлаб келаётган шахс ушланди
Фарғона вилояти Бувайда туманида гиёҳвандлик моддаларини сақлаган шахс фош этилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.
Маълум қилинишича, Жорий йилнинг 28 январь куни туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан Бачқир маҳалласида яшовчи Т.M.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадон ётоқхонасидан «гашиш», «марихуана» гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter