Фарғонада талончилик қилган бир гуруҳ шахслар ушланди
Фарғона туманида талончилик қилган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 2023 йил 06 февраль куни соат 13:00 ларда А.А ва Л.Л.лар бир гуруҳ бўлган ҳолда таниши К.С.ни Ямбароқ МФЙ ҳудудига олиб келишиб, танасининг турли жойларига қўллари билан уришиб, очиқдан-очиқ талон-торож қилишиб жами 3.400.000 сўм пулларини талончилик йўли билан қўлга киритишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми «а.б» бандлари (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter