Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада ота ўғлининг жасадини икки ҳафтадан буён қидирмоқда

Фарғонада ота ўғлининг жасадини икки ҳафтадан буён қидирмоқда

Фото: Халқ сўзи

Ижтимоий тармоқларда Ёзвон туманининг Бўтқачи қишлоғида яшаган навқирон ёшдаги Абдулазизнинг Катта Фарғона каналига чўкиб кетгани ҳақидаги хабарлар кенг тарқалди. «Халқ сўзи» мухбири қидирилаётган боланинг отаси билан суҳбатлашган.

Маълум бўлишича, 2020 йилнинг 22 декабрь куни икки таниши ҳамроҳлигида бўлган вояга етмаган Абдулазиз исмли йигит баъзи сабабларга кўра, кийимларини ечиб Катта Фарғона каналига тушган ва чўкиб кетган. Вилоят фавқулодда вазиятлар, ИИБ бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар қутқарув гуруҳи томонидан бир неча кунлик қутқарув ишлари ҳозирча натижа бермаяпти.

«Россияда ишлаб келаётган эдим. Ширин дийдор умиди алам ва изтиробга айланди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга раҳмат. Ҳаво қаттиқ совуқ бўлишига қарамай, боламни туну кун излашяпти. Ўғлимнинг жонсиз танасини бўлса ҳам бир бағримга босиш умидида қайиқда ўзим ҳам қидирув ишларида қатнашяпман», дейди боланинг отаси Абдуҳошим ака.

Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати раҳбари Исмоил Шариповнинг маълум қилишича, айни кунларда Катта Фарғона каналининг 10 та туман ҳудудидан ўтган 150 километр қисмида қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Бу ҳолат юзасидан вояга етмаган шахснинг бедарак йўқолганлиги бўйича қидирув эълон қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг