Фарғонада мактаб директори 14 ёшли ўқувчи қизни дўппослади
Бир муддат олдин айрим ОАВ Фарғонада ўқувчи қизнинг дарс вақтида рўмол (ҳижоб)да бўлгани сабабли мактаб директори томонидан калтаклангани айтилган хабарлар тарқалган эди.
Болалар омбудсмани мазкур ҳолатни ўз кузатувига олганини маълум қилиб, вазиятга доир айрим тафсилотларни келтирмоқда.
Унда айтилишича, Бувайда туманидаги хорижий тилларга ихтисослашган мактабда жорий йилнинг 17 май куни алгебра дарсида 7-синф ўқувчиси Н.М. (қиз бола, 2010 йилда туғилган) синфдош ўртоғи Х.Х. (ўғил бола) билан оғзаки тортишиб, бир оз вақт ўтганидан сўнг синф хонасига мактаб директори Қ.Р. (аёл) кириб келган. Алгебра ўқитувчиси эса унга ўқувчиларнинг ўзаро тортишганини айтган.
Мактаб директори Р.Қ. қиздан синфдоши билан нима учун жанжаллашганини, мактабга нега диний либосда рўмол ўраб келганлигини сўраб, рўмолни ечишни айтган.
Н.М. мактаб директорига гўёки гап қайтариб, рўмолини ечмаслигини айтгани учун директор қизни уриб, унга жароҳат етказган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter