Фарғонада жиноий гуруҳларга алоқадорликда гумонланиб 25 киши ушланди
Фарғона вилоятида ўтказилган «Долзарб 40 кунлик» тадбирларида 298 нафар вазиятга салбий тасир кўрсатувчи шахсларнинг яшаш манзилларида комплекс ўрганишлар ўтказилди. Тадбирлар давомида 96 та жиноятлар аниқланган.
Шунингек, жиноят содир этиб, суд ва тергов органларидан яширинган 50 нафар қидирувдаги шахслар ушланди.
Гуруҳбозликка алоқадор 25 нафардан ортиқ шахслар безорилик устида ушланиб, уларнинг фаолиятига чек қўйилди.
Ўтказилган тадбирлар натижасида, 5 кг 921 грамм гиёҳвандлик воситалари, 414 дона психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддалар, 42 та қурол-яроқлар, 221 та ўқ-дорилар, 61 дона турли жиноятга дахлдор материаллар тайёрланган компьютер, телефон ҳамда тақиқланган диний адабиётлар аниқланиб ашёвий далил тариқасида олинди.
Жумладан, Тошлоқ туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро ўз хонадонида 8 дона жанговар ов қуроли ўқ дорилари, 61 дона гильзалар, 400 грамм порох, 140 дона 5,6 мм калибрли жанговар ўқ-дорилар қонунга хилоф равишда сақлаб келинганлиги аниқланди.
Шунингдек, жорий йилнинг 9 декабрь куни тезкор ходимлар томонидан ўтказилган тадбирлар натижасида, муқаддам Жиноят кодексининг 164, 165, 166 ҳамда 277-моддалари билан судланган, Марғилон шаҳар Гулистон МФЙ Б.Марғилоний тор кўчаси 11-уйда яшовчи 1988 йилда туғилган, тезкор вазиятга салбий таъсир кўрсатиб келган, жиноий тажовузкор Каримов Абдулло Қосимжонович, шахсга оғир тан жароҳати етказиб, яшириниб юрганлиги аниқланиб ушланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter