Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада икки нафар инсон ЙТҲ қурбони бўлди

Фарғонада икки нафар инсон ЙТҲ қурбони бўлди

Фарғона вилоятида 2 пиёда ўлими билан боғлиқ йўл транспорт ҳодисалари содир бўлган. Бу ҳақда ИИВ Ахборот хизмати маълум қилди.

Маълум қилинишича, Фарғона вилоятида «Спарк» автомобилини бошқариб келаётган ҳайдовчи йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган 59 ёшли пиёдани уриб юборган. Натижада, фуқаро оғир тан жароҳати олиб, шифохонага олиб кетилаётган вақтда вафот этган.

Шунингдек, Фарғона шаҳар Мурувват маҳалласи «Саноат» кўчасида ҳам автомобиль аёл пиёдани уриб юборган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан пиёда ҳаётдан кўз юмган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг