Фарғонада икки депутатнинг ваколати муддатидан аввал тугатилди

Шу йилнинг 15 март куни Фарғона вилоят ҳокимлиги кичик мажлислар залида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қирқ учинчи сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Фарғона ҳақиқати” газетасига асосланиб «Uz24» ёзмоқда.
Сессияни вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев олиб борди.
Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан депутатлар томонидан Фарғона политехника институти ректори Ойбек Отақулов ва вилоят “Сирдарё – Сўх” ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси собиқ бошлиғи Аъзамжон Раҳматуллаевларнинг депутатлик ваколатларини муддатидан илгари тугатиш тўғрисидаги халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қарорлари тасдиқланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter