Фарғонада бир киши қўлбола алкоголдан вафот этди
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, 5 сентябрь куни Қўштепа туманида яшовчи 2 нафар фуқаро номаълум моддадан заҳарланиши оқибатида соғлиғи ёмонлашиб, туман тиббиёт бирлашмасига олиб келинган.
Шунингдек, шу куни Олтиариқ туманида яшовчи 5 нафар фуқаро ҳам номаълум моддадан заҳарланиб, туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилишган.
Терговга қадар текширув давомида Қўштепа туманида яшовчи А.Д. бир гуруҳ шахслар билан тил бириктириб, қўлбола усулда алкоголли маҳсулотлар тайёрлаган ва ушбу маҳсулотларга «АКТАУ» ва «КАРАТАУ» номли савдо белгили ёрлиқларни ёпиштириб, умумий овқатланиш шохобчаси ва бир оилавий корхонасига сотганлиги аниқланган.
Заҳарланганлардан бир нафари вафот этан.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 186 ва 186-1-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи А.Д. процессуал тартибда ушланди. Тергов давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter