Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғона вилояти прокурори 10 нафар фуқарога доимий иш топиб берди

Фарғона вилояти прокурори 10 нафар фуқарога доимий иш топиб берди

Жами 120 нафар фуқаронинг мурожаати тингланди ва 93 та ариза қабул қилиниб, аксариятига шу ернинг ўзида ечим топилди.

Мурожаатлар асосан, соғлиқни сақлаш, ишга жойлашиш, уй-жой, моддий ёрдам, йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда коммунал масалаларга оид бўлди.  

Сайёр қабул жараёнининг ўзида 10 нафардан ортиқ фуқаро ишга жойлаштирилиши, 15 нафардан ортиқ фуқаронинг коммунал хўжалик билан боғлиқ муаммолари ҳал этилиши, 6 нафари тиббий кўрикдан ўтказилиб, даволанишга ётқизилди. 1 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси, 2 нафар фуқароларга моддий ёрдам берилиши таъминланди.

Ечими маълум вақт талаб этиладиган мурожаатлар бўйича тегишли ташкилотларга кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг