Фарғона вилояти ҳокими собиқ ўринбосари Японияга элчи этиб тайинланди
![Фарғона вилояти ҳокими собиқ ўринбосари Японияга элчи этиб тайинланди](https://static.xabaruz.com/crop/3/2/720_460_95_3214721191.jpg)
Олий Мажлис Сенати Кенгаши қарори билан Мухсинхўжа Турсунхўжаевич Абдураҳмонов Ўзбекистоннинг Япониядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимига тайинланди.
М.Абдураҳмонов 1974 йил Фарғона вилоятида туғилган.
Чико шаҳридаги Калифорния давлат университети (АҚШ) ва Отару коммерция университети (Япония) битирувчиси.
2004-2008 йилларда Хоккайдо университетида докторлик диссертацияни ҳимоя қилган.
2004-2006 йилларда «Coca Cola Ichimligi O’zbekiston» компаниясида менежер лавозимида ишлаган. 2008-2018 йилларда «MTRUSTCo. Ltd» (Япония) бош директори. 2018-2021 йилларда Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари – инвестиция ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи.
2021 йилдан Элчи лавозимига тайинлангунга қадар Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида бошқарма бошлиғи бўлиб ишлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter