Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғона ва Хоразмда қатор тиббиётчи раҳбарлар ишдан олинди

Фарғона ва Хоразмда қатор тиббиётчи раҳбарлар ишдан олинди

Айни дамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг жорий йил биринчи ярим йиллиги якунларига бағишланган Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Вазир А.Иноятов раислигида бошланган йиғилишда тизимдаги раҳбар ходимлар иштирок этмоқда.

Вазир олиб борилган ўрганишлар давомида аниқланган ҳолатлар бўйича маъруза қилиб, уларни танқид остига олди.

Шундан келиб чиқиб, даволаш-профилактика ишларини талаб даражасида ташкил этмагани, тиббиёт бригадалари фаолиятини ташкиллаштиришда назоратни сусайтиргани, аҳоли репродуктив саломатлиги кўрсаткичларининг ёмонлашгани учун йиғилишда айрим раҳбарлар ишдан олингани айтилди.

Жумладан, Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Юсупов ҳамда Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи А.Арабов, Учкўприк туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Б.Орипов ва Ўзбекистон тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Х.Қурбонов, Хива туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг оналик ва болалик масалалари бўйича ўринбосари М.Жуманиёзова, Ҳазорасп туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари ўринбосари А.Ибодуллаев, Хоразм вилояти Тез тиббий ёрдам маркази директори У. Матякубов, РШТИЁМ Хоразм филиали директори ўринбосарлари Б.Юсупова ва Б.Машариповлар эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг