Факт! Бугунги сана симметрик эканини биласизми?
Бугунги санада кўплаб тарихий воқеалар рўй берган. Лекин биз бугун бўлиб ўтган воқеаларга эмас, балки айнан рақамларга тўхталамиз.
Хуллас, 2021 йил 02 декабрни 20211202 сифатида ифодалаш мумкин. Аниқроғи, тўртта рақам симметрик бир хилдир.
Мазкур симметрик сана 2030 йил 2 мартга қадар такрорланмайди, яъни қарийб 9 йил ўтиб 20300302 симметрик сана келади.
Маълумот учун, одатда ундан кейинги симметрик саналар ҳар 10 йилда бир марта келади. Лекин 2290 йил 22 сентябр (бу ҳам симметрик сана — 22900922) дан сўнг у тахминан 700 йил давомида пайдо бўлмаслиги айтилади.
Демак, бугунги симметрик сана — 20211202 тарихий кундир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter