«Facebook» ўзининг хусусий криптовалютасини яратади
«Facebook» ижтимоий тармоғи ўзининг хусусий криптовалютасини яратади. Бу ҳақда «Cheddar» портали компаниядаги манбасига асосланиб маълум қилди, деб хабар беради «NV.uz».
Маълум қилинишича, ижтимоий тармоқда бу турдаги тегишли технологияларни бир йил олдин ўрганишни бошлаган. У вақтда мазкур йўналиш билан биргина ходим шуғулланган. Бироқ жорий ҳафтада «Facebook» ўндан ортиқ ходимдан иборат гуруҳни ташкил этиб, уларга блокчейн, майнинг ва криптовалюта айланмасини ўрганишни вазифа қилиб топширган. Ушбу бўлимга ижтимоий тармоқ вице-президенти, «Messenjer» дастурига жавобгар Девид Маркус раҳбар этиб тайинланган.
Таъкидланишича, яратилажак криптовалюта ижтимоий тармоқ доирасида электрон тўловларни амалга ошириш учун мўлжалланган бўлади.
«Бошқа кўплаб компаниялар каби «Facebook» ҳам блокчейн технологиясининг фойдали жиҳатларини тадқиқ этмоқда», — дейди ижтимоий тармоқ вакили.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter