Европадаги энг баланд тоғ кичрайди
Франциялик тадқиқотчилар Монблан тоғининг баландлиги чўққидаги қор эриши туфайли тўрт йил ичида бир метрга пасайганини аниқлашди. Бу ҳақда France Blue радиостанцияси маълум қилди.
Сентябрь ойидаги ўлчовларга кўра, Ғарбий Европадаги энг баланд тоғ баландлиги 2017 йилдаги 4808,72 метрга нисбатан 4807,81 метрни ташкил қилган (0,91 метрга паст).
4792 метр баландликда, тоғ чўққиси – тош ва муз қатламидан иборат. Қолган масофа – тахминан 16 метр – қор билан қопланган. Тадқиқот ўтказиш учун 27 мутахассисдан иборат гуруҳ чўққига чиқиб, сунъий йўлдош антенналарини ўрнатган.
Энди ўзгариш сабабларини аниқлаш учун иқлимшунослар, музликшунослар ва бошқалар тўпланган маълумотларни ўрганадилар.
Эҳтимол, қор қопламининг қисқаришига иқлим ўзгариши сабаб бўлиши мумкин.
Август ойининг охирида Швециянинг энг баланд чўққиси бўлган Кебнекайс тоғининг жанубий чўққиси бир йилда деярли икки метрга пасайгани аниқланган.
Олимлар бу динамикани ҳаво ҳароратининг ошиши ва шамол йўналишининг ўзгариши билан изоҳладилар. Иккала омил ҳам музликларнинг глобал исишга бўлган реакциясидан келиб чиқади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter