Европа парламенти интернетни чегараламоқчи

Европа парламенти инсонларнинг ҳуқуқлари поймол бўлишининг олдини олиш мақсадида интернет платформаларини чеклайдиган қонун лойиҳасини тасдиқлади. Бу ҳақда «Анадўлу» ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Европа парламентининг ҳуқуқий ишлар бўйича қўмитаси «Google», «Facebook», «Twitter» ва «Microsoft» каби интернет тармоқларида муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни таъминлаш мақсадида чеклов қўйиш бўйича қонун лойиҳасини тасдиқлади.
Парламент аъзолари Брюсселда йиғилиб, ушбу масалани муҳокама қилишди.
Қонун лойиҳаси 14 та «ҳа», 9 та «йўқ» ва 2 та бетараф овоз билан қабул қилинди.
Лойиҳа кучга кириши учун Европа парламенти умумий кенгашида тасдиқланиши керак.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter