Европа иттифоқининг асосий муаммоси маълум қилинди
Эстония аҳолиси ўртасида ўтказилган сўров натижаларига кўра, иммиграция Европа иттифоқининг энг асосий муаммосидир. Бу ҳақда «Aif.ru» хабар бермоқда.
«Eurobarometr» хизматининг ўтказган ижтимоий сўровларига кўра, Эстония аҳолисининг 62 фоизи иммиграцияни Европанинг асосий муаммоси деб ҳисоблайди. Бутун иттифоқ бўйича эса 38 фоиз аҳоли худди шундай фикрда.
Бундан ташқари 35 фоиз эстонияликлар терроризмни ҳам катта муаммо дея маълум қилганлар.
Шунингдек, иммиграция асосий муаммо эканлигини Чехия (58 фоиз), Венгрия (56 фоиз), Малта (55 фоиз), Дания (54 фоиз) аҳолиси ҳам қайд этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter