Европа Иттифоқи санкцияга тушган амалдорлар рўйхатини кенгайтирди
Европа Иттифоқи санкция қўлланган амалдорлар рўйхатини кенгайтирди. Бунинг сабаби тан олинмаган Донецк халқ республикаси (ДХР) ва Луганск халқ республикаси (ЛХР)да ўтказилган сайловларга тақалади. Бу ҳақда ЕИ маълумотларига таяниб, РИА Новости хабар бермоқда.
Энди рўйхатда ЛХР еткачилигига сайланган Леонид Пасечникнинг ҳам номини кўриш мумкин. Унинг ортида иккала республика қонун чиқарувчи органи раҳбарлари ҳисобланмиш Владимир Бидевка ва Денис Мирошниченко турибди. Бундан ташқари ДХР ва ЛХР марказий сайлов комиссиялари раҳбари Ольга Позднякова ва Елена Кравченко ҳам «эътибордан четда» қолмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter