Европа Иттифоқи Россия нефтига нарх чекловини келишиб олди
Европа Иттифоқи (ЕИ) давлатлари Россия нефть маҳсулотларига нарх чегарасини жорий этиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Таъкидланишича, юқори нархда савдо қилувчилар учун бир баррель учун энг юқори нарх 100 доллар, чегирма учун эса 45 доллар қилиб белгиланади.
Ғарбнинг Россия нефтига қарши санкциялари 2022 йилнинг 5 декабрь кунидан кучга кирган. Европа Иттифоқи энди Россиядан денгиз орқали юбориладиган нефтни қабул қилмайди. Бундан ташқари, Г7 мамлакатлари, Австралия ва ЕИ бундай нефтга нарх чегарасини бир баррель учун 60 доллардан белгилаб қўйди, бу эса маржинал харажатларни тўғрилаш имконини берди.
Аввалроқ, Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Кремль Европа Иттифоқининг Россия нефть маҳсулотларига нисбатан қўйган эмбаргоси билан боғлиқ хавфларни ҳимоя қилиш чораларини кўраётганини маълум қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter