Европа Иттифоқи армиясини тузиш таклиф этилди
Европа Иттифоқи урушларнинг олдини оладиган ва тинчликни сақлайдиган ўз қуролли кучларини яратиши керак. Бу ҳақда Италия бош вазири ўринбосари ва ташқи ишлар вазири Aнтонио Таяни «La Stampa» нашрига берган интервюсида маълум қилди.
«Aгар биз дунё тинчлигининг сақловчиларидан бўлишни истасак, бизга Европа армияси керак. Бу Европанинг самарали ташқи сиёсатини олиб боришнинг асосий шартидир», деб ҳисоблайди сиёсатчи.
Таянининг сўзларига кўра, Яқин Шарқдан Ҳинд-Тинч океани минтақасигача бўлган улкан ҳудудни қамраб олган инқирозли дунёда Европа давлатлари учун умумий армия «аниқ факт»га айланиши керак.
Европа Иттифоқи ўз армиясини яратиши кераклиги ҳақидаги мунозаралар бир неча йиллардан бери муҳокама қилинади. Масалан, 2022 йилнинг баҳорида Европа дипломатияси раҳбари Жозеф Боррел ҳам Европа қуролли кучларини шакллантириш зарурлиги ҳақида гапирганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter