Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Европа 2018 йили 10 000 нафар қочоқни қабул қилади

Европа 2018 йили 10 000 нафар қочоқни қабул қилади

Фото: AFP / GETTY IMAGES

Буни якшанба куни Италия ички ишлар вазири эълон қилди. Жума куни 162 нафар жароҳатланган қочоқларнинг илк гуруҳи ҳарбий самолётда Римга келтирилган, дея хабар беради «Ле Монд» нашри.

Ташкил этилган гуманитар йўлакдан Ливиядаги қочоқлар лагерида тўпланиб қолган 10 000 нафарга яқин қочоқлар 2018 йилда фойдаланишлари мумкин бўлади. Бу гуманитар йўлак қочоқларга хавфсиз ҳолатда Европага етиб олишларига ёрдам беради.

Жума куни олиб келинган 162 нафар қочоқ БМТнинг қочоқлар масалалари бўйича олий комиссари томонидан танлаб олинган ва улар «сиёсий бошпана сўровчи» мақомида эмас, балки «қочоқ» мақомида қолишади. Яъни улар мамлакатга келишлари биланоқ молиявий кўмак олишади ва тил курслари, таълим, болалар саводхонлигини ошириш каби ижтимоий ҳуқуқлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлишади.

«Халқаро миграция ташкилотининг низомига мувофиқ 2018 йилда қочқин мақомини олиш ҳуқуқига эга бўлмаган 30000 муҳожир ихтиёрий асосда ўз ватанларига қайтариб юборилади», — дея қўшимча қилади вазир. 2017 йилда 18 000 нафар ана шундай муҳожир ўз ватанига қайтарилган эди.

Бир неча ҳафта олдин Ливия ҳамда Италия расмийлари ўртасида Ливиядаги қочоқларни Европага олиб кетиш борасида келишув имзоланган эди.

2017 йил 1 январидаги ҳолат бўйича (умумий ҳисобда 118 914 нафар) Италия қирғоқларига келган мигрантлар сони 2016 йилдаги ҳолатга (179 769 киши) нисбатан 33,8 фоизга камайган эди. Бу йилда Италия мамлакатга кириб келган 11 000 муҳожирни Европанинг бошқа давлатларига чиқариб юборишга эришган эди. Чунки Италия бунгача нодавлат ташкилотлар томонидан тузилган гуманитар йўлаклар орқали ҳам қонуний муҳожирларни қабул қилган эди. Хусусан, Сант Эгидио католик ташкилоти Суриядаги урушдан қочиб келган 1000 нафар муҳожирни ўз бағрига олганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг