Еврокомиссия COVID-19 га қарши кураш учун 3 соатда 7,4 миллиард евро тўплади
Душанба куни «Коронавирусга глобал жавоб» халқаро онлайн-марафонини ташкил этган Европа комиссияси коронавирусга қарши кураш учун 3 соатда 7,4 миллиард евро йиғишга муваффақ бўлди, ЕК каналида эфирга узатилди.
Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен 15 апрель куни «Коронавирусга глобал жавоб» халқаро онлайн-марафони ташаббуси билан чиққанди. У вакциналар, дорилар ва ташхислаш тизимини ишлаб чиқишни молиялаштиришнинг биринчи босқичи учун 7,5 миллиард евро зарурлигини айтганди.
ЕС ўз навбатида 1 миллиард евро ажратишга ваъда берди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter