Евроиттифоқ Эронга қарши янги санкцияларни эълон қилди
Европа Иттифоқи Эроннинг етти нафар юқори мартабали фуқаросига инсон ҳуқуқларини бузганликда айблаб, санкциялар киритди.
Бу ҳақда ЕИ кенгашининг расмий сайтида чоп этилган баёнотда айтилмоқда.
Ҳужжатга кўра, Эронга қарши 9-санкция пакети бўйича чекловчи чоралар Исфахон вилояти бош прокурори Сайид Муҳаммад Мусавиян ва суд тизимининг бошқа вакиллари, шунингдек, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси аъзоларига нисбатан қўлланилган. Улар 2022 йилда намойишчиларни бостиришда зўравонлик ишлатишда айбланмоқда.
23 июн куни Евроиттифоқ Эронни Россияга дронлар етказиб берганликда айблаб, тўртта ташкилотга нисбатан санкциялар киритганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter