Евро-2022. 1/4 финал: қозоқлар украинларга қарши, грузинлар руслар билан куч синашади
Нидерландия мезбонлик қилаётган Европа мини-футболу (футзал) бўйича чемпионатида (Евро-2022) гуруҳ ўйинлари ниҳоясига етди.
1/4 финалга энг охирги бўлиб Испания ва Грузия терма жамоалари чиқди.
«С» гуруҳида Польша устидан 5:1 ҳисобида ғалаба қозонган Россия биринчи ўринни эгаллади. Словакиялик футзалчилар сўнгги ўйинда хорватларни 5:3 ҳисобида мағлуб этиб, иккинчи йўлланмани қўлга киритишди.
«D» гуруҳи сенсацияларсиз ўтди: қитъа собиқ чемпионлари — испанлар сўнгги турда грузинларни таслим этиб (8:0), кутилганидек гуруҳ пешқадамига айланишди. Грузинлар аввалги ўйинлардаги яхши натижалари эвазига иккинчи бўлишди. Ҳеч нарсани ҳал қилмайдиган Озарбайжон – Босния ва Герцеговина ўйинида қардошларимиз ғалаба қозонишди — 4:2.
1/4 финал жуфтликлари
- Португалия – Финляндия
- Қозоғистон – Украина
- Россия – Грузия
- Испания – Словения
Ўйинлар 31 январь ва 1 февраль кунлари бўлиб ўтади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter