Евгений Пригожин ими-жимида дафн этилди
«Вагнер» асосчиси Евгений Пригожиннинг дафн маросими Санкт-Петербург қабристонларидан бирида бўлиб ўтди.
23 август куни Твер вилоятида шахсий самолёт ҳалокатида ҳалок бўлган Пригожиннинг дафн маросими бегоналар учун ёпиқ тарзда ўтган.
«Пригожин Евгений Викторович билан хайрлашув бегоналар учун ёпиқ эди. У билан хайрлашмоқчи бўлганлар Пороховское қабристонига ташриф буюришлари мумкин», дейилади хабарда.
Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков 29 август куни Россия президенти Владимир Путин дафн маросимида қатнашмаслигини айтганди.
Федерал ҳаво транспорти агентлигининг 23 август куни берган баёнотида Пригожин бўлган шахсий самолётнинг қулаши оқибатида 10 киши ҳалок бўлгани маълум қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter