Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЕТТБ Ўзбекистон иқтисодининг ўсиш суръатларини прогноз қилди

ЕТТБ Ўзбекистон иқтисодининг ўсиш суръатларини прогноз қилди

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Ўзбекистон иқтисодиётининг 2023 ва 2024 йилларда 6,5 ​​фоизга ўсишини башорат қилмоқда. Бу ҳақда ЕТТБнинг «Минтақавий иқтисодий истиқболлар» ҳисоботида қайд этилди.

Ташкилот экспертларининг қайд этишича, ўсиш бевосита хорижий сармоя, компаниялар ва жисмоний шахсларнинг мамлакатга кириб келиши билан боғлиқ. Шунингдек, хусусийлаштириш ва бизнес муҳитини ислоҳ қилиш ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Аммо ҳисоботда мамлакат иқтисодиёти Россия ва Украина урушининг кучайиши ортидан пул ўтказмалари ҳажмининг камайиб кетиши эҳтимолини ҳам илгари сурилади.

ЕТТБ Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодиёти ўртача 5,2 фоизга ўсишини қўшимча қилди. Ўсиш келгуси йилда ҳам давом этади.

Маълумот учун, ҳисоботда 2022 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти умумий ўсиш суръати 5,7 фоизни ташкил этгани, бу ташқи ва ички талаб шароитларининг сезиларли яхшилангани, жумладан, пул ўтказмалари икки баравардан зиёд кўпайгани билан боғлиқ экани айтилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг