Эстония президенти: «Бизда Иккинчи жаҳон уруши 25 йил аввал тугаган»
Эстония президенти Керсти Кальюлайд истило унинг мамлакати учун Иккинчи жаҳон уруши тугаши билан эмас, балки Эстониядан сўнгги совет қўшинлари чиқиб кетганидан сўнг тугаганини таъкидлади. Кальюлайд бу сўзларни Иккинчи жаҳон урушига бағишлаб Польшада ўтказилган хотира тадбирида айтди.
Республика собиқ иттифоқнинг бир қисми бўлган пайтларни президент уқубатлар, иқтисодий таназзул ва эркинлик чекланган давр дея атади.
«Эстония учун Иккинчи жаҳон уруши аслида 25 йил аввал, заминимизни мустамлакачи қўшинларнинг техникаси ортилган сўнгги вагонлар тарк этганидан сўнг тугаган», — деди Кальюлайд.
Польшада кеча Иккинчи жаҳон уруши бошланганининг 80 йиллигига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтгани ҳақида хабар бергандик.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter