Эстония «Ўлмас полк» ташкилотчисини мамлакатдан чиқариб юборди
Эстония хавфсизлик полицияси департаменти «Ўлмас полк» маҳаллий акцияси ташкилотчиларидан бири Алексей Есаковни «хавфсизлик нуқтаи назаридан» мамлакатдан чиқариб юборишга қарор қилганини маълум қилди.
Хавфсизлик полициясининг таъкидлашича, Есаков узоқ йиллар давомида «миллатлараро адоват қўзғатган, Кремл ташвиқотини олиб борган... Россиянинг Украинадаги тажовузини оқлаган, Шарқий Украинадаги контрабандада иштирок этган».
4 май куни Россиянинг Эстониядаги элчихонаси мамлакатдаги «Ўлмас полк» онлайн режимида ўтказилишини маълум қилди.
РИА Новости эслатишича, 10 майгача Эстонияда Георгий ленталари, Z ҳарфи, Россия ва СССР байроқлари, шунингдек, совет ҳарбий формаларидан фойдаланган ҳолда оммавий йиғилишлар ўтказиш тақиқланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter