Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириб берадиган марказлар учтага кўпайди

Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириб берадиган марказлар учтага кўпайди

Илгари эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш хизмати республикамизнинг 17 та Давлат хизматлари марказларида, қарийб барча вилоятларда кўрсатилган эди.

Бироқ, айрим сабабларга кўра Андижон ва Хоразм вилоятларида ушбу ускуна мавжуд бўлмаган. Мазкур ҳудудлар аҳолиси бу ерда ҳам Давлат хизматлари марказлари орқали «права» алмаштириш хизматини йўлга қўйиш масаласида кўп маротаба ДХАга мурожаат қилган эдилар.

Эндиликда мазкур хизматни Андижон тумани, Хива шаҳри ва Қоракўл тумани (Бухоро вилояти) Давлат хизматлари марказларида ҳам олиш имкони мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, карантин даврида Давлат хизматлари марказларида фақатгина кечиктириб бўлмайдиган хизматлар кўрсатилмоқда. Давлат хизматлари агентлиги аҳолига ўзлари ва яқинларининг соғлигини хавф остига қўймасдан, хизматлардан онлайн фойдаланишни тавсия қилган.

Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш хизматидан Давлат хизматлари марказлари орқали карантин якунига етганидан сўнг фойдаланишингиз мумкин бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг