Эртага юртимизда ёмғир ёғиши мумкин

Республика Гидрометеорология маркази маълумотига кўра, 30 январь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Кечаси 6-8, кундузи 8-10 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади). Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. Кечаси 3-8, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Кечаси 5-10, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Кечаси 0-5, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter