Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эртага Тошкентдаги бир нечта кўча ёпилади

Эртага Тошкентдаги бир нечта кўча ёпилади

Харита: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати «Ипак йўли дурдонаси» XIV Тошкент халқаро кинофестивали ўтказилиши муносабати билан 14 сентябр куни пойтахтдаги бир нечта кўча ёпилишини маълум қилди.

Ёпиладиган кўчалар:

  • Чилонзор кўчаси — Новза ва Катта Чилонзор кўчалари оралиғида соат 10:00 дан 17:00 гача қисман ёпилади;
  • Алишер Навоий шоҳкўчаси — Лабзак ва Абай кўчалари оралиғида соат 17:00 дан 20:00 гача қисман ёпилади;
  • Пахтакор  кўчаси — Навоий шоҳкўчаси ва «Пахтакор» стадиони оралиғида соат 14:00 дан 23:00 гача тўлиқ ёпилади.
Харита: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг