Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эртага Тошкентда баъзи кўчалар ёпилади

Эртага Тошкентда баъзи кўчалар ёпилади

Фото: «Xabar.uz»

12 июнь Бутунжаҳон велосипед куни муносабати билан Тошкентнинг марказий кўчалари бўйлаб веломарафон ўтказилади.

Веломарафон пайтида пойтахтнинг бир неча кўчалари соат 08:00 дан 11:00 гача ёпилади:

  • Кичик ҳалқа йўли ва Шароф Рашидов кўчалари кесишмасидан Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб Нукус кўчаси кесишмасигача;
  • Шароф Рашидов ва Нукус кўчаси кесишмасидан Нукус кўчаси бўйлаб Истиқбол кўчаси кесишмасигача;
  • Истиқбол, Нукус ва Абдулла Қодирий кўчалари кесишмасидан Абдулла Қодирий кўчаси бўйлаб Шароф Рашидов кўчаси кесишмасигача.

Ушбу веломарафонда барча хоҳловчилар иштирок этиши мумкин. Ўз велосипедига эга бўлмаганлар учун ижара пунктлари ташкил этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг