Эртага Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилмоқда?
![Эртага Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилмоқда?](https://static.xabaruz.com/crop/3/4/720_460_95_3421122197.jpg)
Республика Гидрометеорология маркази 29 март куни Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, момақалдироқ бўлиб, вақти-вақти билан ёмғир ёғиши кутилади. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-14, кундузи 18-20 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-12, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, момақалдироқ бўлиб, ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-12, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, момақалдироқ бўлиб, вақти-вақти билан ёмғир ёғиши кутилади. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-12, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter