Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Эртага кўрамиз». Башар Асад Сурияда сўнгги соатларни қандай ўтказгани маълум бўлди

«Эртага кўрамиз». Башар Асад Сурияда сўнгги соатларни қандай ўтказгани маълум бўлди

Фото: BILD

Reuters ахборот агентлиги Башар Асаднинг ишончли шахслари билан боғланиб, диктатор Сурияда сўнгги кунларини қандай ўтказгани ҳақида маълумот олди.

7 декабрда Башар Асад 30 нафар юқори мартабали шахс вар ҳарбийни йиғиб, уларга Россиядан ёрдам кутаётганини айтган. Бу вақтда исёнчилар шимол ва жанубдан Дамашққа йўл олган, шаҳарга қамал хавф солиб турарди. Шунга қарамасдан, Асад армиядан эгаллаб турган жойидан қўзғалмасликни талаб қилган.

«Охирги суҳбатимизда мен унга (Асадга) вазият оғирлигини, Ҳумсдан Латакия томон кўп сонли одамлар кетаётганини, кўчаларда ваҳима ва даҳшат ҳукм сураётганини айтдим. У жавобан «Эртага кўрамиз», деди. Бу мен ундан эшитган охирги гап бўлди», — деган Сурия собиқ бош вазири Муҳаммад Ғози ал-Жалолий.

Афтидан, ўшанда Асад ўзи учун ягона чора — қочиш эканини тушунган. Халқаро акс-садо қаттиқ бўлишидан чўчиган Бирлашган Араб Амирликлари уни қабул қилишни рад этган, шу боис суриялик диктатор Россиядан паноҳ сўраган.

8 декабр кечки пайт Башар Асад ОАВ билан алоқалар бўйича маслаҳатчиси Бутайна Шаъбонни уйига чақириб, нутқ тайёрлашни буюрган, бироқ маслаҳатчи етиб келганида диктатор уйида йўқ — аэропортга йўл олганди. Дипломатларга кўра, Асад шимолга — Ҳамимим (Латакиядаги халқаро аэропорт)даги Россия авиабазасига транспондери ўчирилган самолётда учган. У ердан Россия самолёти Асадни Москвага элтган (унинг рафиқаси ва уч фарзанди аввалроқ бу ерга етиб келганди).

Башар Асад Сурия армиясининг элита қўшинларига қўмондонлик қилаётган укаси Моҳир Асадни ўзи билан олиб кетмаган. Моҳирнинг ўзи аввал Ироқ, сўнгра Россияга қочишга улгурган. Башар Асаднинг Ливанга қочаётган амакиваччаларини исёнчилар қўлга туширишган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг