Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эртага аномал иссиқ ҳаво кузатилади. Ортидан қум бўронлари юзага келиши кутилмоқда

Эртага аномал иссиқ ҳаво кузатилади. Ортидан қум бўронлари юзага келиши кутилмоқда

Фото: «Xabar.uz»

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 8 июль куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 25-27, кундузи 41-43 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.  Устюртда қум бўронлари билан бирга шамолнинг тезлиги секундига 25-30 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 24-29, кундузи 39-44 даража иссиқ бўлади.

Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда қум бўронлари билан бирга шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.  Кечаси 24-29, кундузи 37-42 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда қум бўронлари билан бирга шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 24-29, кундузи 41-46 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда қум бўронлари билан бирга шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 22-27, кундузи 38-43 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида  ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда қум бўронлари билан бирга шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 25-30, кундузи 41-46 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 22-27, кундузи 38-43 даража иссиқ бўлади.  

Республикамизнинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 16-21, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.  

7-8 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудида об-ҳаво жуда иссиқ бўлиши кузатилмоқда. Шу кунлари ҳаво ҳарорати иқлим меъёридан 5-8 даража юқори бўлади. Кундузи вақтларда  ҳаво 41-43 даража, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида  44-46 даражагача иссиқ бўлади.

7 июль куни Қорақалпоғистонда, 8-10 июль кунлари  республикамиз ҳудудида  шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, бу кучайиш қум бўронлари билан бирга секундига 25-30 метргача бўлиши кутилмоқда.  

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг