Эртага ҳаво ҳарорати 25 даражагача кўтарилиши кутиляпти
Республика Гидрометеорология маркази эртага, 18 март куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Тошкент шаҳри.
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-2° илиқ, кундузи 17-19° илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразм.
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 15-20° илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий.
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, Навоий вилоятининг айрим туманларида 23-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 18-23° илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё.
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, Тошкент вилоятининг Бекобод туманида 23-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 17-22° илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё.
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 20-25° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона.
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 12-17° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари.
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 1-6° совуқ, кундузи 6-11° илиқ бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter