Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эроннинг Киевдаги элчихонаси олдида норозилик намойиши ўтказилди

Эроннинг Киевдаги элчихонаси олдида норозилик намойиши ўтказилди

Кеча 17 октябрь куни Эроннинг Киевдаги элчихонаси олдида украиналиклар иштирокида норозилик намойиши бўлиб ўтди.

Иштирокчилар Эрон дронларини Россияга етказиб беришни тўхтатишни талаб қилган.

Киев бўйлаб Эроннинг Shahed-136 камикадзе дронларидан берилган кўплаб зарбалар натижасида шаҳарнинг бир қанча ҳудудлари жиддий зарар кўрган, тинч аҳоли орасида қурбонлар ҳам бор.

Дронлар кўп учирилгани боис Украинанинг ҳаво ҳужумига қарши тизимлари уларнинг ҳаммасини ҳам ушлашга улгурмади.

Эрон эса икки ўртада мўмай даромад ишлаш мақсадида Россияга нафақат ҳарбий дронлар, шунингдек узоқ масофадаги нишонларни уришга мўлжалланган ракеталарни ҳам етказиб бермоқда.

Украина Ташқи ишлар вазирлиги Эрон Москвага Shahed-136 камикадзе-дронларини етказиб бериш орқали Россиянинг Украина давлати ҳудудидаги ҳарбий амалиётларини қўллаб-қувватлаётгани ҳақида хабар берган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг