Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эроннинг асосий ҳужумчиси Сардор Азмун Ўзбекистонга қарши нега ўйнамаслиги маълум бўлди

Эроннинг асосий ҳужумчиси Сардор Азмун Ўзбекистонга қарши нега ўйнамаслиги маълум бўлди

Эрон терма жамоасининг Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказиш учун Тошкентга келадиган футболчилари рўйхатида Сардор Азмун йўқ. 

Бунинг сабаби нима эканлигини билиш мақсадида «Stadion.uz» эронлик журналист билан боғланган. 

«Эронлик мухлислар ЖЧ вақтида Азмун манзилига жуда қаттиқ ҳақоратли сўзлар айтишган, ҳатто унинг онасини ҳам ҳақорат қилганлар. Шу сабабга кўра, Сардор Азмун Эрон терма жамоасида ўйнашдан бош тортяпти. Мураббий Карлуш Кейруш Азмунни терма жамоага чақирган эди, аммо у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ўтказилган машғулотларга келмади.

Кейруш уни терма лагерида йўқлиги сабаб кенгайтирилган таркибга киритмасликка мажбур бўлди. Сардор Эрон ишонган энг яхши ҳужумчилардан бири, аммо унинг бу қарори қанчалик тўғри, бу ҳақида ҳеч нима дея олмайман. Азмуннинг терма лагерига келмагани уни жамоада бошқа ўйнамаслигидан дарак беради. Энди Эрон бундай айрилиқдан сўнг унинг ўрнини билдирмайдиган ҳужумчи топиши керак бўлади», — дейди эронлик журналист Муртазо.

Маълумот ўрнида, Сардор Азмун шу йилнинг 12 июнь куни Теҳрон шаҳридаги «Озоди» стадионида бўлиб ўтган ЖЧ-2018 саралашидан ўрин олган Ўзбекистонга қарши ўйиннинг 23-дақиқасида Александр Лобанов қўриқлаётган дарвозани ишғол қилган эди. Ўша ўйинда мезбонлар Ўзбекистон устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишган.

23 ёшли футболчи айни вақтда Россиянинг «Рубин» клуби шарафини ҳимоя қилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг