Эронлик қўмондон Исроил бўйича кескин баёнот берди

Эрон ислом инқилоби корпусининг янги раҳбари Исроилга "жаҳаннам эшикларини" очишга ваъда берди.
Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг янги қўмондони Муҳаммад Пакпурнинг айтишича, Исроил учун яқинда “дўзах эшиклари” очилади. Унинг сўзларини Эроннинг Mehr агентлиги келтирган.
Жаноб Пакпур тайинланганидан кейинги биринчи баёнотида Исроил Эроннинг миллий хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигига тажовуз қилганини айтди. Бу жавобсиз қолмайди, дея қўшимча қилди у.
13 июнга ўтар кечаси Исроил “Арслон миллати” операциясини бошлади. Унинг давомида Исроил ҳаво кучлари Эрондаги юзга яқин нишонга зарба берди. Оқибатда ИКҚ қўмондони Ҳусайн Саламий, Бош штаб бошлиғи Муҳаммад Бағирий ва ядро олимлари ҳалок бўлди. Эроннинг NourNews ахборот агентлигига кўра, тинч аҳоли орасидан Теҳроннинг 78 нафар фуқароси ҳалок бўлган, яна 329 нафари яраланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter