Эрондаги газ қувурида портлаш юз берди
Эроннинг Боружен шаҳридаги магистраль газ қувурида портлаш ва ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Mehr агентлиги шаҳар ҳокими Фаттоҳ Кармийга таяниб хабар бермоқда.
Қувурнинг ушбу қисмида газ таъминоти тўхтатилган. Воқеа жойида қутқарув ва ўт ўчириш бригадалари ишламоқда. «Қувурларда газ тугагунига қадар олов ёнади», деди мер.
Унинг сўзларига кўра, қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ. Қўшимча қилишича, газ қувури яқинидаги йўлдан ўтаётган транспорт воситаларига ҳам зарар етмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter