Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эронда ҳарбий самолёт ҳалокатга учради

Эронда ҳарбий самолёт ҳалокатга учради

Фото: «Haber7.com»

Эроннинг жанубий-ғарбидаги Ҳузистон вилоятида «F-5» русумли ҳарбий самолёт ҳалокатга учради, дея хабар беради «Haber7.com».

«IRNA» ахборот агентлигининг маълум қилишича, учувчи воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган. Унинг ёрдамчиси эса оғир тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Самолёт қўнаётиб ҳалокатга учраган.

Эрон 1979 йили АҚШдан «F-5» самолётларини сотиб олган эди. Улардан 48 тасидан ҳанузгача фойдаланилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг