Эронда даҳшатли сув тошқинлари: 7 киши ҳалок бўлган, жароҳатланганлар мингга яқин
![Эронда даҳшатли сув тошқинлари: 7 киши ҳалок бўлган, жароҳатланганлар мингга яқин](https://static.xabaruz.com/crop/4/0/720_460_95_407283753.jpg)
Сўнгги бир неча куннинг серёмғир келиши оқибатида Эрон жанубидаги вилоятлар, хусусан, Хузистон, Форс, Бушер ва Хўрмузгон серталафот сув тошқинларидан жабр кўрди.
IRIB телерадиокомпанияси мамлакат фавқулодда вазиятлар бошқармасига асосланиб хабар тарқатишича, сув тошқинлари оқибатида Бушерда икки нафар, Хўрмузгонда беш нафар инсон ҳалок бўлган. Мингга яқин инсон жароҳат олган, 40 киши қутқариб олинган.
Эрон ҳукумати табиий офат зиён етказган ҳудудларни тиклашни бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг апрелидаги сув тошқинлари Эронда 20 дан зиёд инсоннинг умрига зомин бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter