Эрон зарбаси натижасида шифохонага тушган америкалик ҳарбийлар сони тасдиқланди
АҚШ президенти Дональд Трамп ва Пентагон эса ҳарбийлар орасида жабрланганлар йўқлигини маълум қилганди.
АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM)нинг тасдиқлашича, Эрон американинг Ироқдаги базаларини ўққа тутиши натижасида 11 нафар ҳарбий жароҳатланган.
«Defense One» нашрининг ёзишига қараганда, 8 январдаги ракета ҳужуми оқибатида 11 нафар америкалик ҳарбий зарар кўрган. Уларда бош мия чайқалишига гумон бор. Таъкидланишича, ҳарбийлар бош мия чайқалишини даволаш ва тўлиқ текширувлардан ўтиш учун Германиядаги Ландштул ва Қувайтдаги госпиталларга кўчирилган.
«Ҳарбийлар Ироққа қайтиб келиб хизматни давом эттиришидан умид қилмоқдамиз», — дейди CENTCOM капитани Билл Эрбан.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter