Эрон Германия фуқаросини ўлимга ҳукм қилди. ЕИ бу қарорни кескин қоралади
Европа Иттифоқи Эрондан келиб чиқиши эронлик бўлган Германия фуқароси Жамшид Шармаҳдни қатл қилишни бекор қилишни сўрамоқда, у Тондар аксилҳукумат гуруҳи етакчиларидан бири, дейилади Европа дипломатияси раҳбари Жосеп Боррелнинг баёнотида.
Европа Иттифоқи Эрон Олий судининг Германия фуқароси Жамшид Шармаҳдга нисбатан ўлим ҳукмини ўз кучида қолдирган қарорини кескин қоралади.
Журналист ва дастурчи-муҳандис Жамшид Шармаҳд «коррупция, террорчилик ҳаракатларини режалаштириш ва бошқариш орқали давлатга хиёнат қилиш»да айбланиб, ўлим жазосига ҳукм қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter