Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги сессиясида ташкилий масала кўрилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилди.
Шу пайтгача вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Нурқулов Абдумажит Алибекович вазифасидан озод этилди. А.Нурқулов энди вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича маслаҳатчиси сифатида фаолият кўрсатади.
Депутатлар шу кунга қадар Оқдарё тумани ҳокими вазифасида фаолият олиб борган Абилов Феруз Неъматуллаевични Самарқанд вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинлаш тўғрисидаги вилоят ҳокими қарорини тасдиқладилар.
Аввалроқ, Самарқанднинг Жомбой ва Оқдарё туманларида ҳокимлар
алмашганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter