Эрининг эътиборсизлиги аёлга 50 000 доллар фойда келтирди
АҚШлик аёл эрининг эътиборсизлиги туфайли бойиб кетди. Бу ҳақда UPI хабар бермоқда.
Кентуккилик Таня Ҳаммондс эридан дўконда маълум бир ўйин учун лотерея чипталарини сотиб олишни сўради. Бироқ, эркак адашиб, бошқа тезкор лотерея чипталарини сотиб олган.
Натижада, эрнинг эътиборсизлиги аёлга бойлик келтирди. У чипталардан бирининг ҳимоя қатламини олиб ташлаб, уни лотерея иловасида текширганда, 50 минг ютиб олгани маълум бўлди.
Ҳаммондс катта пул мукофотини қандай сарфлашни режалаштираётганини айтмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter