Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эрига жаҳл қилиб фарзандини урган аёлга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

Эрига жаҳл қилиб фарзандини урган аёлга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

Ижтимоий тармоқларда «Хоразм вилояти Шовот туманида аёл эрига жаҳл қилиб ўз фарзандини урди» сарлавҳаси остида хабар тарқалди.

Мазкур ҳолатни Болалар омбудсмани ўрганмоқда. Маълумотларга кўра, 26 июль куни 2001 йилда туғилган Б.К. (аёл) шаръий турмуш ўртоғи С.Ж. билан тортишиб, унга жаҳл қилиб, 2022 йилда туғилган С.Б. (қиз бола) фарзандини ухлаб ётган жойида ҳақоратлаб, урган ва тасвирга олиб, отаси С.Ж. га жўнатган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Шовот тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу борада қўшимча маълумот берилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг